0

Tesla ташкил этилгандан бери 300 мингта электрокар ишлаб чиқарди

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 17/02/2018, 21:45
  • Просмотров: 142

Tesla компанияси машиналар ишлаб чиқаришда қийинчиликларни бошдан кечираётганига қарамай, янги электрокарлар секин бўлса-да, завод конвейеридан чиқишда давом этмоқда. Компаниянинг чорак бўйича ҳисоботида 286 мингта автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинганди. Яқинда эса компания директорлар кенгаши компания раҳбари Илон Маск 2018 йил бошигача 300 мингта автомобил чиқариш вазифасини бажара олганини қайд қилиб ўтишган. Компания ташкил этилганидан бери айнан шунча машина ишлаб чиқарди.    

300 мингта электрокар кўпмасдек туюлиши мумкин, бироқ электрокарлар ишлаб чиқарувчи бошқа компаниялар билан солиштирганда натижа ёмон эмас. Мисол учун, Nissan ўзининг Leaf электрокарини 2011 йилдан бери сотиб келади ва ўтган ойдагина Tesla’ники каби кўрсаткичга эриша олди. Ваҳоланки, Маск компанияси автомобилларнинг йирик партиясини кечроқ – 2013 йилдан чиқара бошлаган.  

Tesla акциядорлари Маскга маош ўрнига у муайян муддат учун белгиланган режани бажара олгани учун маълум миқдорда пул тўлашга қарор қилишган. Маск ўз олдига қўйилган вазифаларни деярли амалга ошира олган. 300 мингта машина чиқариш ҳам бажарилиши шарт бўлган ишлар қаторига киритилган эди.

Жорий чорак март ойида якунланади, Маск олдида эса яна бир ҳали ҳал қилинмаган вазифа – ялпи даромаднинг қаторасига 4 чорак давомида 30 ва ундан кўпроқ фоизга етишини таъминлаш вазифаси қолди. Дастлабки маълумотларга кўра, компания ҳозирча бунга эриша олмаган

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |