Товламачилик қилаётган "Telegram" канали админлари қўлга олинди » MurodBek.net - Самые Новые Узбекские Песни

0

Товламачилик қилаётган "Telegram" канали админлари қўлга олинди

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 08/06/2018, 12:38
  • Просмотров: 13

Телеграмдаги “Namanganliklar” ва “Namangan-cars” канали админлари О.Т., М.А. ва Ж.Б.лар ўзаро тил бириктирган ҳолда Наманган шаҳридаги “Соҳил” кафеси раҳбаридан товламачилик йўли билан 600 АҚШ доллари олган пайтда қўлга олинган.

Воқеа тафсилотларига кўра, аввалдан ёлланган бир гуруҳ аёллар кафега киришиб овқатдан таракан чиққанлигини айтиб жанжал қилишган ва видеога олишган ҳамда видеони “Namanganliklar” канали админига олиб бориб беришган.

Канал админлари эса ўз каналида 100 минг аъзо борлиги, агар видеони каналга чиқарса, мижозлар ошхонага келмай қўйиши ҳақида қўрқитиб, кафе эгасидан пул талаб қилишган.

"Кафе эгаси тегишли ташкилотларга хабар бергандан сўнг, товламачиликда гумон қилинаётган админлар 600 АҚШ долларини олаётган пайтда қўлга олинган", - дебхабар берилган «Xushnudbek.uz» телеграм каналида.

Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бироз аввал ўша каналда қуйидагича хабар чиқди.

“Namanganliklar kanali bugundan e'tiboran noqonuniy faoliyat olib borganligi sababli óz faoliyatini tugatdi”.


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |