Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ўз вақтида олинмаганда нима қилиш керак? » MurodBek.net - Самые Новые Узбекские Песни

0

Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ўз вақтида олинмаганда нима қилиш керак?

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 09/06/2018, 21:04
  • Просмотров: 12

Баъзи ҳолларда, молиявий қийинчилик, эътиборсизлик, ота-онанинг ҳужжатлари (паспорт, никоҳ гувоҳномаси)нинг мавжуд эмаслиги ва х.к сабаблар туфайли туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома вақтида олинмайди. Бу ҳолат келгусида бола учун нафақа олишда, фуқароликни белгилашда, уни боғчага, мактабга беришда муаммолар, оворагарчиликларга сабаб бўлади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

 

Хўш бундай ҳолатда нима қилиш керак?

 

1-ҳолат бола туғруқхонада туғилган бўлса.

 

Бунда, ота-она яшаётган ёки бола туғилган жойдаги ФҲДЁ органига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза бериш лозим:

ота-онанинг паспорти;

 

боланинг туғилганлиги ҳақида тиббий маълумотнома (мазкур маълумотнома сўралган куни туғруқхона томонидан тақдим этилади);

боланинг соғлиғи тўғрисида маълумотнома (поликлиникадан олинади);

 

боланинг таълим олаётганлиги тўғрисида маълумотнома (агар ўқиётган бўлса);

 

бола туғилган жойдаги ФҲДЁ архивидан ушбу болага нисбатан туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги тўғрисида маълумотнома.

 

2-ҳолат бола уйда туғилган бўлса

 

Бунда, ота-она яшаётган ёки бола туғилган жойдаги ФҲДЁ органига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза бериш лозим:

ота-онанинг паспорти;

 

боланинг ушбу онадан туғилганлигига гувоҳ бўлганлар иштирокида тузилган ва участка шифокори (фельдшер ёки акушер) тасдиқлаган далолатнома (далолатнома бола туғилган кунда расмийлаштирилган бўлиши шарт);

 

далолатнома асосида участка шифокори (фельдшер ёки акушер) томонидан берилган маълумотнома;

 

боланинг соғлиғи тўғрисида маълумотнома (поликлиникадан олинади);

 

боланинг таълим олаётганлиги тўғрисида маълумотнома (агар ўқиётган бўлса);

 

бола туғилган жойдаги ФҲДЁ архивидан ушбу болага нисбатан туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилмаганлиги тўғрисида маълумотнома.

 

Агар боланинг ушбу онадан туғилганлигига гувоҳ бўлганлар иштирокида тузилган ва участка шифокори (фельдшер ёки акушер) тасдиқлаган далолатнома тузилмаган бўлса, бундай ҳолларда боланинг айнан шу онадан туғилганлиги факти фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан белгиланади.

 

Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома барча ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган куни берилади. Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилганлиги учун 25 830 сўм миқдорида йиғим ундирилади.


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |