0

Туркия қуролли кучлари қадамма-қадам Афринда ғалаба томон бормоқдалар – Эрдўған

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 17/02/2018, 21:46
  • Просмотров: 130

Туркия қуролли кучлари қадамма-қадам Афринда ғалаба томон бормоқдалар, деб айтди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Афюнкарахисор вилоятидаги намойишда.

Эрдўғаннинг айтишича, турк ҳарбийлари Суриянинг шимоли-ғарбидаги ҳудуднинг 300 кв. кмини террорчилардан тозалашга муваффақ бўлдилар.

Унинг таъкидлашича, 17 февраль ҳолатига кўра, Афринда бартараф этилган террорчилар 1600 га яқин ташкил қилган. Афринда амалиёт бошлангандан бери 30 нафар турк ҳарбийси ва Сурия мухолифатининг 60 жангчиси ҳалок бўлган..

Эрдўған Туркия дунёнинг бирорта давлати, жумладан Сурияга ҳудудий эътирозлар билдирмайди. “Аждодларимиз томондан назорат қилинган 18 млн кв. км ердан бизга фақат 780 минги теккан бўлса-да, биз бошқа давлатлар ерларига даъво қилмаймиз”, деб айтган Эрдўған.

“Туркия шерикликка тайёр давлатлар билан алоқа қилишга очиқ. Анқаранинг келажагига путур етказмоқчи бўлганларни кескин жавоб кутмоқда”, деб огоҳлантирган Эрдўған.

20 январда Суриянинг Афринини курд қуролли тузилмалари жангариларидан тозалаш бўйича “Зайтун шохи” амалиёти бошланган.

Башар Асад 2012 йилда Афринни жангсиз “Демократик иттифоқ” ва  Курдистон ишчи партияси (PYD/PKK) террорчиларига топширган. Шундан кейин Африн ҳудуддаги террорчилик фаолиятининг фаол марказларидан бирига айланган.

Кўп йиллардан бери PYD/PKK Аманос (Нур) тоғ тизмаси орқали Туркияга террорчи отрядларини ташлаб келади. Суриянинг бу ҳудудидаги террорчилар нафақат Туркиянинг чегарадош ҳудудларига, балки Суриянинг “Фрот қалқони” амалиёти доирасида жангарилардан озод қилинган ҳудудларига, шунингдек, Идлибдаги деэскалация ҳудудидаги сурияликларга хавф солади.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |