0

Ваҳшийларча ўлдирилган 4 яшар қизалоқнинг жасади нега дафн этилмаяпти?

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 09/07/2018, 21:35
  • Просмотров: 23
Ўзбекистон фуқароси қизини ўртоғига омонат қолдириб, ўзи Туркияга ишлаш учун кетган.

Грузиянинг Батуми шаҳрида бундан деярли бир ой аввал онасининг дугонаси томонидан ўлгунича калтакланган 4 ёшли қизалоқнинг танаси шаҳарнинг жасад текшириш идорасида қолмоқда.
 
Фожиа шу йилнинг 14 июнь куни Батумида юз берган.  Маълум бўлишича, жасадни олиш учун ҳеч ким келмаган ва кўмиш учун ҳам рухсат берилмаган.
 
Ўзбекистонлик аёл қизини ўзбекистонлик бўлган ўртоғига қараб туриши учун қолдириб, ўзи Туркияга ишлаш учун кетган. Қизалоқ шу аёл томонидан қаттиқ калтакланиши натижасида вафот этган.
 
Эътиборлиси, у қизалоқнинг жонсиз танасини полиция бўлимига олиб бориб, айбига иқрор бўлган ва 15 июнь куни қамоққа олинган.
 
Ҳозирда Грузия Ички ишлар вазирлиги қизалоқни онаси ёки масъул шахснинг рухсатисиз дафн эта олмаслигини таъкидлаяпти. Грузия ИИВ қизалоқнинг айни вақтда бошқа мамлакатда бўлиб турган онаси билан алоқада ва у ҳозир Батумига кела олмайди. Мавжуд сабабларга кўра, у ҳозир Туркияда бўлиб турибди.
 
Қизалоқнинг биологик отаси Грузияда яшаши ҳақида маълумот бор, бироқ қизнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасида “отаси” графасига ҳеч нима ёзилмаган.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |