Видео: Наманганда 19 ёшли коллеж ўқувчиси ваҳшийларча калтакланиш натижасида вафот этди » MurodBek.net - Самые Новые Узбекские Песни

0

Видео: Наманганда 19 ёшли коллеж ўқувчиси ваҳшийларча калтакланиш натижасида вафот этди

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 08/06/2018, 19:31
  • Просмотров: 11

Жорий йилнинг 1 июнь куни Наманган вилоят, Тўрақўрғон туманида жойлашган хизмат кўрсатиш коллежида 2- ва 3-боскич талабалари ўртасидаги жанжал натижасида 19 ёшли йигит оламдан ўтган.

 

Абдуғаффор Алижонов 2-босқич ўқувчиси билан тортишиб қолган дўстини ажратмоқчи бўлади. Аммо, буни кўрган бошқа 5 нафар болалар воқеа жойига келиб, тортишганларни эмас, балки Абдуғаффор Алижоновни қорин ва юз қисмларига бир неча марта кучли зарбалар туширадилар.

 

Ўсмир бола олган тан жароҳатлари оқибатида тиббиёт бирлашмасига олиб кетилаётган вақтда йўлда вафот этади.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикасининг жиноят кодекси 104-моддаси учинчи қисмининг "Д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, 5  нафар гумондорни қамоқ билан боғлиқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

 


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |