0

Видео: Таиландда 12 ўқувчини ғордан қутқаришнинг имкони бўлмаяпти

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 03/07/2018, 22:31
  • Просмотров: 16

Таиланд ҳарбийлари болалар у ердан қутилиши учун сувга шўнғишни ўрганишлари кераклигини айтмоқда.

 

Кеча, 2 июль куни Таиландда тшққиз кунли қидирувлардан кейин 12 нафар ўқувчи ва уларнинг мураббийи топилди.
 
23 июнь куни улар ғорга кетиб, кутилмаганда бошланган кучли ёмғир сабаб у ерда қамалиб қолган эдилар. Ўсмирлар ва мураббий сув босган ғорда бир ҳафтадан ортиқ озиқ-овқатсиз қолган.
 
Қутқарувчилар ўқувчиларга овқат ва дори дармон берганлар, аммо ҳозирча уларни ғордан чиқариб олишнинг имкони йўқ, негаки болалар сузишни билмайди. Ҳатто моҳир сузувчилар ҳам у ердан сузиб ўтишга қийналган. Ғорда ўтиш йўлаклари тор ва сув туби умуман кўринмайди.
 
Таиланд ҳарбийлари болалар у ердан қутилиши учун сувга шўнғишни ўрганишлари ёки тўрт ой ғорда ёмғир мавсуми тугашини кутишлари кераклигини таъкидлаяпти.
 
Ҳукумат болаларнинг тўрт ой ғорда қолиши жудаям хавфли эканини ҳисобга олиб, кичик ўлчамдаги ҳаво маскаларини излашни бошлаган.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |