Ўтган ҳафта онлайн аукцион орқали қиймати 1,3 млрд сўмдан ортиқ авторақамлар сотилди » MurodBek.net - Самые Новые Узбекские Песни

0

Ўтган ҳафта онлайн аукцион орқали қиймати 1,3 млрд сўмдан ортиқ авторақамлар сотилди

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 08/06/2018, 11:54
  • Просмотров: 9

Жорий йилнинг 14 майдан 18 майгача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖда 646,1 млрд сўмлик битимлар тузилди. Бу эса ўтган ҳафтадаги натижадан 26 фоизга ортиқ эканлигини кўрсатди, деб хабар бермоқда "ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати.

Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларининг ҳажми 485,7 млрд сўмдан 628,0 млрд сўмга кўтарилди. Сотувлар бўйича қурилиш моллари биринчи ўринни 30,2 фоиз билан эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда пахта толаси жойлашган бўлиб, биржа бозорининг 19,2 фоизини эгаллади. Кейинги ўринда озиқ-овқат товарлари жойлашган бўлиб, унинг улуши 10,4 фоизни ташкил қилади.

Валюта савдо майдончаси орқали 1,13 млн АҚШ долларлик маҳаллий маҳсулотлар сотилди. Келишувларнинг асосий қисмини полиэтилен ташкил этди. Унинг улуши 78 фоиз. Келишувларнинг қолган қисми техник мойга тегишли. Унинг улуши 22 фоизга тенг.

Авторақамлар бўйича онлайн аукцион
Ўтган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 81та автомобиль рақамлари сотилди. Уларнинг 55таси жисмоний шахсларга, 26таси юридик шахсларга сотилган. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 1,3 млрд сўмдан ошди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг деярли 66 фоиз биринчи тоифадаги авторақамлар, 19 фоиз битимлар иккинчи тоифа авторақамлар ва 13 фоиз битимлар 3-тоифа авторақамлар бўйича тузилган.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 60 фоизга тенг. Кейинги ўринда Сурхондарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари автоҳаваскорлари ҳар бири 6 фоиз улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Бухоро ва Наманган вилоятлари автоҳаваскорларига тегишли бўлиб, ҳар бирининг улуши 5%ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 12 фоизга тенг.


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |