0

Ўзбекэнерго» сотиб юборилгани айтилган 1300та трансформатор бўйича баёнот берди

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 05/10/2018, 22:12
  • Просмотров: 13

3 октябрь куни бўлган Халқаро пресс-клуб сессиясида «Нуроний» жамғармаси Республика бошқаруви раиси ўринбосари, фахрий журналист Шароф Убайдуллаев электр энергияси ва газ таъминотидаги муаммо ва камчиликларни танқид остига олгани тўғрисидаги хабар интернет сайтларида эълон қилинганди.

Журналист Тошкент шаҳрида 1300та трансформатор сотиб юборилгани ва бунинг устидан ҳеч ким назорат қилмагани ҳақида гапирганди. Шу билан биргаликда у бу воқеа қачон содир бўлганига аниқлик киритмаганди.

«Жуда катта эътироз бор: мана, фахрийлар менга айтишаяпти, «Ўзбекэнерго»нинг ичидаги ўғриларни тугатдингизми, қачон тугатасиз? Масалан, Тошкентда 1300та трансформаторни сотиб юборган сизнинг раҳбарларингиз. 1300та, ҳар бир тумандан ўртача 120−130та трансформатор. Буларнинг олди 50 минг, 1000−1600 деганлари 10−15 минг доллар туради. Қаёққа сотилди? Чунки бизда кейинги пайтда хусусий корхоналар пайдо бўлди, ғишт заводи, сут заводи, иссиқхоналар… Буларнинг барчасига трансформатор керак. Сиз эса «капейка»ни тўғрилайлик деб чақираяпсиз.

Биргина Тошкент шаҳрида 1300 та трансформатор сотиб юборилса, буни назорат қиладиган прокурорлар йўқми, сизнинг иштирокингиз йўқми? Сиз 500 сўм-1000 сўм тўлай олмаган фахрийлар, ногиронларнинг ортидан қувиб юрибсиз, бизда рўйхатлари ҳам бор. Сиз ногиронларга бошқачароқ қаранг. Тўлов имкониятлари жуда кулгили. Қаерга тўлашини билмайди, илгари майли, электр ёмон, газ ёмон деймиз, уйга келиб оларди (тўловларни). Ҳозир сизнинг идораларингизни қидириб бориши керак. Лекин пулга, тўловга келса, электр ўчиб қолаяпти, анави камчилик бўлаяпти, деса сизнинг погонлиларингиз нима дейди, биласизми? «Бизнинг бунга алоқамиз йўқ, таъминот энергияда, биз фақат пул олишни биламиз», дейди. Буни битта қўлга бериш керак: ё сиз раҳбарлик қилинг, ёки таъминот билан бирга.

Газ, электр ичкарисидаги ўғрилар тугатилмас экан, халқдан олинаётган «капейка» билан бу соҳани тўғрилай олмайсиз. Ичкарида тартиб ўрнатинг, халқ сиз билан ҳамкор бўлсин. Мана — фахрийлар доимо сизнинг қувватингиз бўлади. Президент қўяётган масалаларни фақатгина халқнинг елкасига османг, ўғриларни тугатинг, ўғриларга бош бўлманг! Ўртоқ прокурор, сизнинг Мажбурий ижро бюронгизда камчиликлар шунақанги кўп. Бир-бирини сўйиб қўйган раҳбарлар сизга қарайдими? Амал талашиб ётибди. Шунинг учун пулнинг орқасидан эмас, адолатнинг орқасидан қувинг», — дея мурожаат қилганди у «Ўзбекэнерго» раҳбариятига.

«Ўзбекэнерго» АЖ бу маълумот бўйича баёнот берди.

«Аслида шунга ўхшаш воқеа «Тошкент шаҳар Электр тармоқлари корхонасида» 2009 йилда рўй берган. Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан мазкур корхонада олиб борилган текшириш натижасида жами 541та трансформатор ортиқча чиққани аниқланган ҳамда мутасаддиларга Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари бўйича айблар қўйилиб, шартли равишда жазо тайинланган. Улар амнистия туфайли озодликка чиқишган. Айтиш лозимки, Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси томонидан 1300 трансформатор сотилгани билан боғлиқ воқеа бўлмаган.

Сир эмас, бугун мамлакатимиздаги ечимини кутаётган муаммолардан бири бу электр таъминотидир. Аҳолининг турли юқори ташкилотларга йўллаётган мурожаатларининг ҳам аксарият қисмини электр таъминотидаги узилишлар ташкил этади. Кейинги икки йилда жойларда бу муаммо бироз бўлса-да ҳал этилгандек. Кўпгина ҳудудларда олдингидек муттасил узилишлар кузатилмаяпти. Бу эса навбатида «Ўзбекэнерго» АЖнинг бугунги раҳбарияти томонидан олиб борилаётган ислоҳот ҳамда меҳнат самарасидир. 

Кези келганда шуни маълум қиламизки, ушбу воқеани ёритишда баъзи Оммавий ахборот воситалари вакиллари шунчаки воқеалардан эмас, фактга асосланган материаллардан фойдаланса мақсадга мувофиқ бўлар эди», дейилади «Ўзбекэнерго» АЖ Матбуот хизмати хабарида.


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |