Ўзбекистон бўйлаб ойнаси қорайтирилган автомобилларга қарши «ов» бошланди » MurodBek.net - Самые Новые Узбекские Песни

0

Ўзбекистон бўйлаб ойнаси қорайтирилган автомобилларга қарши «ов» бошланди

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 08/06/2018, 12:01
  • Просмотров: 10

Шу йилнинг 4 июнидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб ойнаси қорайтирилган автомобилларга қарши рейд бошланган. Ҳозиргача ўнлаб автомобиллар жаримага майдончасидан жой олган. Бу ҳақда «UzNews.uz» нашри ўз манбаларига таяниб,хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 126-моддасига биноан автомашиналарнинг ён ва орқа томонлари қорайтирилган тақдирда, қуёш ўтказувчанлиги 70 фоиздан кам бўлмаслиги керак.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, бу каби қоидабузарлик энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридаги жаримага сабаб бўлади. Бир йил ичида такрор содир этилса, энг кам иш ҳақининг икки баробари, яъни 344.480 сўм миқдоридаги жаримага сабаб бўлади.


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |