0

Ўзбекистон телекоммуникациясида 9 рақамли тизимга ўтиш нима беради?

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 05/10/2018, 22:14
  • Просмотров: 15

Айни вақтда Ўзбекистон телекоммуникация тармоғида жадал ривожланиш кузатилмоқда. Мобил ва симли телефон алоқа абонентлари сони ҳам сезиларли равишда ўсиб бормоқда ва ҳозирда республикада абонентлар 22 миллионни ташкил этади.

Бундай шароитда мавжуд 8 хонали телефон рақамлари тизимида етишмовчиликлар бўлди, деб хабар бермоқда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати.

Халқаро электралоқа уюшмаси тавсияларига кўра, бу каби вазиятда кўп хонали рақамлар тизимига ўтиш масаланинг ечими бўла олади. Масалан, Хитойда 11 хонали, АҚШ ва Европанинг кўплаб мамлакатларида 10 хонали, Россияда 7 ва 8 хонали телефон рақамлари тизимидан фойдаланилади.

Ўзбекистон Республикасида телекоммуникация тармоқларида рақамлаш «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини рақамлаш тизими ва режаси» RH 45-101:2013 бошқарув ҳужжатига мувофиқ амалга оширилади. Мазкур ҳужжат дунё тажрибаларини инобатга олган ҳолда Халқаро электралоқа уюшмаси тавсияларига кўра ишлаб чиқилган. Унда Ўзбекистон Республикасининг телекоммуникация тармоқларида 7 хонали рақамдан 9 хонали рақамга ўтиш назарда тутилган.

Ўзбекистон 9 рақамли рақамлаш тизимига ўтишни бошлаяпти

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қандай тайёргарлик кўрди?

9 хонали рақам тизимига ўтишга тайёргарлик деярли 10 йил мобайнида олиб борилди. Халқаро тажриба, дунё стандартлари, Халқаро электралоқа уюшмаси тавсиялари синчиклаб ўрганилди, телекоммуникация операторлари билан консултациялар ўтказилди.

2013 йилда «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини рақамлаш тизими ва режаси» RH 45-101:2013 бошқарув ҳужжати қабул қилинди. Унда Ўзбекистон Республикасининг телекоммуникация тармоқларида 9 хонали рақамга ўтиш назарда тутилган.

2014 йилда ўтишнинг биринчи босқичида, қисқа чақирув рақамларининг тезкор чақирув хизматлари (ёнғин қўриқлаш, милиция, тез тиббий ёрдам, Қутқарув хизматининг газ тармоқлари аварияси хизмати)га ўтиши амалга оширилди. Бунда икки хонали 01, 02, 03, 04, 050 рақамлари 101, 102, 103, 104 ва 1050 га ўтказилди.

Иккинчи босқичда шаҳарлараро ва телефон алоқасининг шаҳарлараро код рақамлари «8» ва «8-10» «0» ва «00» кодларига алмаштирилди.

Эндиликда 2018 йил охиригача учинчи босқични амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, бунда 7 хоналидан 9 хонали рақам тизимига ўтиш кутилмоқда.

Бу қандай амалга ошади?

Ҳозирда Ўзбекистонда 5 та мобил алоқа операторлари ҳамда 5 та симли телефон алоқаси фаолият кўрсатмоқда. Уларни 9 хонали рақамли тизимига ўтказиш тасдиқланган режага мувофиқ, 20 кун давомида амалга оширилади.

Бунда аҳолини, хусусан, ОАВларни хабардор қилишга катта эътибор қаратилмоқда.

Бундан ташқари, нотўғри рақам терилганда, бу ҳақда огоҳлантирувчи ва рақамни тўғри теришни тушунтирувчи ўзбек ва рус тилларидаги овозли хабар тизими ҳам йўлга қўйилади.

9 хонали рақамли тизимга ўтиш нима беради?

Биринчидан, Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларида рақамлар имконияти сезиларли ошади, бу эса келгусида телекоммуникация тармоқларининг оператор ва провайдерларга янги хизмат турларини жорий қилишига шароит яратади.

Иккинчидан, республика бўйлаб рақамлаш ва тарификациялашнинг ягона зонаси бўлади, натижада, шаҳарлараро телефон алоқаси телекоммуникация хизматлари кўриниши сифатида бўлмайди. Бунда абонентлар шаҳар ичида ҳам, бошқа шаҳарларга ҳам қўнғироқ қилишда бир хил нархда тўлов қилади.

Учинчидан, маҳаллий ва мобил алоқадан фойдаланишда аҳолига янада қулайлик яратилади.

Тўртинчидан, 9 хонали рақамлардан фойдаланганда телефон рақам қайси тармоққа тегишли эканини осон ажратиш мумкин бўлади.

9 хонали рақам тизимига ўтилгач, нималар ўзгаришсиз қолади?

-тезкор чақирув хизматлари (ёнғин қўриқлаш, милиция, тез тиббий ёрдам, Қутқарув хизматининг газ тармоқлари аварияси хизмати) рақамлари ўзгармайди: 101, 102, 103, 104, 1050;

- Ўзбекистон Республикаси абонентларининг хориждан қўнғироқ қилиш тартиби. Ушбу тартиб аввалгидек қолади: + 998 АВ ХХХХХХХ, + бу хориж мамлакатидан халқаро алоқага чиқиш белгиси, 998 Ўзбекистон коди, АВ Ўзбекистон оператори ёки шаҳари коди, ХХХХХХХ эса абонент рақами. Провайдерлар абонентлари («EAST TELECOM», «BUZTON», «SARKOR TELEKOM» ва «SHARQ TELEKOM») рақамлари бундан мустасно, улар учун АВ 78 коди жорий этилади;

-7 хонали Ўзбекистон абонентлари рақами, шунингдек, мобил ва симли телефон алоқа абонентларининг халқаро форматдаги абонент рақами (998 АВ ХХХХХХХ ёки АВ ХХХХХХХ);

-ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларга уланган мобил ва халқаро форматдаги рақамлар. Бундаги тўлов тизими ва бошқа рўйхатга олишлар ўзгаришсиз ишлайди;

-Вазирликлар, ташкилотлар, хўжалик субъектларининг ахборот-маълумот рақамларига қисқа (4 хонали) рақамларни териш тартиби.

Абонентлар 9 хонали рақамли тизимга ўтишлари чоғида асосий ўзгарадиган жиҳат бу – энди ҳар доим рақамларни тўлиқ теришга тўғри келишидир. Яъни қўнғироқ қилмоқчи бўлган киши рақамни оператор ва ҳудуд коди билан тўлиқ териши керак. Ўз уяли алоқа воситаларига рақамларни коди билан тўлиқ сақлаб қўйган абонентлар учун ноқулайликлар бўлмайди.


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |