0

Ўзбекистон ва Эрон Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 21/07/2018, 21:12
  • Просмотров: 19

Эрон Ўзбекистон билан сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштиришни хохлашини қўшимча қилиб ўтган.

 

Ўзбекистон ва Эрон хавфсизлик органлари рахбарияти вакиллари Техронда учрашди. Учрашув бошида, Афғонистон ва Марказий Осиёда ИШИД террорчилик гуруҳлари фаоллашуви ҳақида сўз юритилган.
 
Эрон миллий инқилоб Олий кенгаши котиби Али Шамхани минтақа мамлакатларининг терроризмга қарши курашдаги муваффақиятли тажрибалари билан баҳам кўришга тайёр эканлигини таъкидлаган.
 
Учрашув мобайнида Али Шамхани Эрон Ўзбекистон билан сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг фаоллаштиришни хоҳлашини қўшимча қилиб ўтган.
 
Али Шамханинг таъкидлашича, Ўзбекистон пирезиденти Шавкат Мирзиёевнинг олиб бораётган ташқи сиёсати, Марказий Осиё мамлакатлари орасида олий даражадаги икки томонлама ишончли ҳамкорликни йўлга қўйишига олиб келади.
 
Бундан ташқари, НАТОнинг Афғонистондаги ҳаракатлари мамлакатда хавфсизлик, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий инқирозни келтириб чиқараётганлигини таъкидлаб ўтади расмий Теҳрон вакили.
 
Шунингдек, у “Ўзбекистон ва Эрон Афғонистон иқтисодиёти ва хавфсизлиги соҳаларидаги ҳамкорликлари, афғон ҳукуматининг миллий бирлигини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади” дея маълум қилган.
 
Расмий Тошкент вакили сифатида Виктор Махмудов, Афғонистон ҳукуматини қўллаб-қувватлаш учун, жиддий минтақавий чора-тадбирлар қабул қилиниши зарурлигини қайд этиб ўтган.
 
Шу билан бирга, ҳар икки томон ҳам хавфсизлик, энергетика, транзит, иқтисодиёт ва ишлаб чиқариш тармоқларидаги ҳамкорлик борасида учинчи томоннинг аралашуви шарт эмаслигини келтириб ўтишган. 

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |