Ўзбекистонда шакарнинг ўсиш суръати 100 фоизлик натижани ташкил этди » MurodBek.net - Самые Новые Узбекские Песни

0

Ўзбекистонда шакарнинг ўсиш суръати 100 фоизлик натижани ташкил этди

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 14/04/2017, 22:39
  • Просмотров: 224

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 январда бўлиб ўтган «Бош вазир ўринбосарлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ҳокимликлар раҳбарларининг тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантиришдаги камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг 2017 йилги иқтисодий ва ижтимоий дастурининг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари”га бағишлаб ўтказилган 1-Мажлис Баёнида белгиланган вазифаларидан келиб чиқиб, озиқ-овқат саноатини ривожлантиришга қаратилган асосий вазифалар белгилаб олинди.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 2017 йил I чоракдаги прогноз кўрсаткичлари бажарилиши:

- саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1 трлн. 300 млрд. сўмни ташкил этиб, ўсиш суръатлари ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 105,4 фоизга тенг бўлди.

Асосий турдаги саноат маҳсулотлари натурал кўринишда:
• шакар ўсиш суръати 104,1 фоиз;
• қандолат маҳсулотлари - ўсиш суръати 135,4 фоиз;
• гўшт ва гўшт маҳсулотлари - ўсиш суръати 108,2 фоиз;
• колбаса маҳсулотлари - ўсиш суръати 106,6 фоиз;
• сут ва сут маҳсулотлари - ўсиш суръати 108,3 фоиз;
• сарёғ - ўсиш суръати 104,5 фоиз;
• пишлоқ ва бринзалар - ўсиш суръати 104,8 фоиз;
• мева-сабзавот консервалари - ўсиш суръати 101,3 фоизни ташкил этди.

Таннархни пасайтириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2692-сонли “Саноат тармоқлари корхоналарининг жисмоний ишдан чиққан ва маънавий эскирган машина-ускуналарини жадал янгилаш, шунингдек, ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, шунингдек, 2017 йилда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар таннархини пасайтириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Тармоқ корхоналарида маҳсулотлар таннархини пасайтириш бўйича режалаштирилган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан мониторинг ўрнатилган.

Ҳисобот даври тезкор маълумотларига кўра, тизимдаги корхоналар томонидан маҳсулотлар таннархини камайтириш харажатлари жами – 6 млрд. 367 млн. сўм (7,3 фоиз)ни, жумладан, энергия манбаларини тежаш ҳисобига - 47,3 млн.сўмни ва бошқа харажатларни қисқартириш ҳисобига 6 млрд. 320 млн.сўмни ташкил қилди.

Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК корхоналари бўйича 2017 йилда тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига мувофиқ, саноат кооперацияси асосида бутловчи қисм ва материалларни 18 лойиҳа асосида амалга ошириш ва 49,7 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

2017 йил январь-март ойларида маҳсулот ишлаб чиқариш прогноз ҳажми 12 млрд. 344 млн.сўм бўлган ҳолатда, ҳақиқатда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 12 млрд. 468 млн.сўмни ёки прогноз даври ҳажмига нисбатан 101,0 фоизни ташкил этди.
 


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |