0

ЖЧ-2018. Англия ярим финалга йўлланма олди

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 09/07/2018, 01:07
  • Просмотров: 17

Иккинчи бўлим дебютида инглизлар иккинчи голни уришга муваффақ бўлдилар.

 

Жаҳон чемпионатининг чорак финалидан ўрин олган Швеция ҳамда Англия терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. “Самара Арена”да бўлиб ўтган баҳсда инглизларнинг қўли баланд келди.
 
Учрашув тенг курашлар остида бошланди ва кичик устунлик Англия терма жамоасида бўлди. Швеция эса асосан қарши ҳужумда ўйнади. 30-дақиқада Эшли Янгнинг бурчакдан узатиб берган тўпини Харри Магуайр боши билан дарвозага жойлаб қўйди ва жамоасини олдинга олиб чиқди.
 
Иккинчи бўлим дебютида инглизлар иккинчи голни уришга муваффақ бўлдилар. Жесси Лингартнинг  жарима майдонига узатиб берган тўпини иккинчи қаватдаги курашда устун келган Деле Алли боши билан тўпни дарвозага аниқ йўллади.
 
Учрашувнинг қолган қисмида дарвозалар даҳлсиз қолди. Шу тариқа, Англия ярим финалга йўл олди ва у ерда Россия – Хорватия учрашуви ғолиби билан баҳс юритади.
 
ЖЧ-2018. Чорак финал
Швеция – Англия 0:2.
Голлар: Магуайр (30), Алли (58).
 
Швеция – Ольсен, Линделеф, Аугустинссон, Крафт (Янссон, 85), Гранквист, Ларссон, Классон, Экдаль, Форсберг (Ольссон, 65), Тойвонен (Гвидетти, 65), Берг.
 
Англия – Пикфорд, Уокер, Стоунз, Янг, Магуайр, Алли (Делф, 77), Лингард, Стерлинг (Рэшфорд, 90), Хендерсон (Дайер, 85), Триппьер, Кейн.
 
Огоҳлантиришлар: Магуайр (87), Гвидетти (88), Ларссон (90)



DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |