0

ЖЧ-2018. Дастлабки ярим финалчи маълум бўлди

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 06/07/2018, 23:17
  • Просмотров: 13

Чорак финалдан ўрин олган Уругвай – Франция учрашуви якунига етди.

Жаҳон чемпионатинининг чорак финалидан ўрин олган Уругвай – Франция учрашуви якунига етди.
 
Қизиқарли ўтган баҳсда Франция терма жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўлланма олди.
 
Дастлаб, ҳимоячи Рафаэль Варан 40-дақиқада ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 61-дақиқасида Антуан Гризман йўллаган зарба Уругвай посбонинг қўлидан чиқиб кетиб, дарвоза тўридан жой олди.
 
Ўйин сўнгига қадар бошқа гол киритилмади ва шу тариқа Франция жаҳон чемпионатида дастлабки ярим финалчига айланди.
 
ЖЧ-2018. 1/4 финал.
 
Уругвай – Франция 0:2.
Голлар: Варан (40), Гризманн (61).
 
Уругвай – Муслера, Годин, Хименес, Касерес, Нандес (Урретавискайя, 73), Лаксальт, Бентанкур (Родригес, 59), Торрейра, Весино, Суарес, Стуани (Макси Гомес, 59).
 
Франция –         Льорис, Варан, Люка Эрнандес, Павар, Умтити, Погба, Канте, Толиссо (Нзонзи, 80), Гризманн, Жиру, Мбаппе (Дембеле, 88).
 
Огоҳлантиришлар: Люка Эрнандес (33), Бентанкур (38), Родригес (69), Мбаппе (69).


DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |