0

Жиззахда кабоб сихи билан одам ўлдирилди

  • Опубликовал: Murod(abadiy)
  • Дата: 17/07/2018, 23:00
  • Просмотров: 28

 

“Бахтиёр Абдунорович” хусусий корхонасига қарашли ошхонада қасддан одам ўлдириш ҳолати кузатилди.

 

15 июль, якшанба куни Жиззах вилояти, Пахтакор туманида қасддан одам ўлдириш ҳолати кузатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълумотга кўра, якшанба куни соат 15:00 ларда Д.Юнусбоев (исм-фамилияси ўзгартирилган) Жиззах вилояти, Пахтакор туманидаги “Бахтиёр Абдунорович” хусусий корхонасига қарашли ошхонада маст ҳолатда О.Розиқов (исм-фамилияси ўзгартирилган) билан жанжаллашиб қолган.
 
Шундан сўнг ошхонада бўлган кабоб сихи билан унинг кўкрак соҳасига қасддан тан жароҳати етказган. Натижада О.Розиқов оламдан ўтган.
 
Мазкур иш юзасидан туман прокуратураси Д.Юнусбоевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатиб, тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.

DO'STLARINGA TAVSIYA ET!!!

Коммент

    Всего комментариев: 0
    avatar
    Наверх © 2018 | by Coder Murod (Abadiya) |